Россия президенти Владимир Путин Россия стратегик қуролининг дунёда ўхшаши йўқ янги намуналарини яратишда «Курчатовский институт» Миллий тадқиқот маркази мутахассислари иштирок этганлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Президент қурол намуналари ҳақида 1 март куни Федерал мажлисга мактубида баён қилган.
«Уларни яратишда ўнлаб ташкилотлар, конструкторлик бюролари ва илмий марказлар иштирок этди. Улар орасида Курчатовский институти ва академик ташкилотлар бор», — деди Путин.
Давлат раҳбари сўзларига қараганда, бундай қурол бугун дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ.
Изоҳ (0)