Суриянинг Идлиб шаҳрида жойлашган етти қаватли бинода портлаш рўй берди. Бу ҳақда Идлиб фуқаро мудофааси бошқармаси раҳбари Ҳаж Юсуф баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 36 киши жароҳатланди.
Ҳаж Юсуфнинг сўзларига қараганда, ярадорларнинг аксарияти оғир аҳволда. Уларнинг кўпчилиги — болалар.
Изоҳ (0)