Самарқанд шаҳрида «Эртаклар олами», «Умка N», «Асалина Гўзалина» ҳамда Advantage Smart Kids нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президентнинг 2017 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган муассасаларда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган.
«Шаҳримизда мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 37 минг 542 нафар, — дейди шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири З. Нуриддинов. — Айни пайтда уларнинг 22 минг нафардан ортиғи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Бу, ўз навбатида, шаҳримизда узлуксиз таълимнинг мазкур босқичини ривожлантиришни тақозо этади. Шу боис жорий йил давомида ҳудудда 50 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган».
Изоҳ (0)