Самарқанд вилояти ҳокими Т. Жўраев бошчилигидаги делегация шу кунларда Хитойнинг Шэньси провинциясида бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ташриф доирасида Самарқанд вилояти ва Шэньси провинцияси тадбиркорларининг савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларини кенгайтириш мақсадида Сиань шаҳридаги халқаро логистика марказида Самарқанднинг инвестицион имкониятлари ҳамда экспорт салоҳияти ҳақида маълумот бериш мақсадида бизнес-форум ўтказилди.
Унда Самарқанд вилояти ҳокими Т. Жўраев, Сиань шаҳри вице-мэри Гао Гао, Шэньси провинцияси ташқи ишлар департаменти масъул ходимлари ҳамда йирик ишбилармонлар иштирок этди.
Сианлик ишбилармонлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинган бизнес-форум савол-жавобларга бой бўлди.
Тақдимот якунида Самарқанддан борган 26 нафар тадбиркор ва йирик корхоналар раҳбарлари Шэньси провинциясидаги компаниялар билан икки ва кўп томонлама музокаралар ўтказди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, ташрифнинг биринчи кунида қиймати 23,6 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш бўйича 3 лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланган.
Изоҳ (0)