Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри жоме масжидининг кекса қўриқчиси 20 ёшли йигит томонидан калтаклаб кетилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат тергов органлари гумондорга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлаб юборди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, гумондор ушланган, аммо у руҳий хасталар рўйхатида туради.
Воқеа 9 апрель куни рўй берди. 1947 йили туғилган қўриқчи ва 20 ёшли гумондор орасида келишмовчилик келиб чиқиб, муштлашувга айланган. Ёш йигит кекса эркакни калтаклаб, воқеа жойидан қочган.
Изоҳ (0)