Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ҳамда Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига кўра, Андижон шаҳридаги тиббий кўрик тадбирлари вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Германиялик малакали шифокорлар томонидан ўтказилган тадбирда 61 нафар бола махсус тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида асосан, тана таянч ҳаракат тизими, урологик хасталиклар билан оғриган, терида куйишдан қолган асоратлари бўлган 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларни даволаш ва саломатликларини тиклаш бўйича маҳаллий мутахассислар, ота-оналар зарур тавсия ва маслаҳатлар олди. Германиялик шифокорлар билан ҳамкорлик доирасида 21 нафар бемор бола ушбу мамлакатда даволаниб келди», — дейди «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали директори Турсунбой Бердираҳматов.
Тиббий текширувлар натижасида уч нафар боланинг Германияга бориб даволаниши учун хулоса берилди.
Кўрик доирасида хорижлик мутахассислар билан болалар хасталикларини аниқлаш, самарали даволаш бўйича мулоқотлар ўтказилди, ўзаро тажриба алмашилди. Тиббий кўрик жараёнида хорижлик шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар, бир гуруҳ беморларга бепул дори-дармонлар берилди.
Изоҳ (0)