Суриядаги Шарқий Гута деэскалация зонасида кимёвий ҳужум уюштирган томон оғир бадал тўлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Олдинроқ Шарқий Гутага уюштирилган кимёвий ҳужум оқибатида 70 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
«Суриядаги ақлсиз кимёвий ҳужум оқибатида кўплаб одамлар, шу жумладан, болалар ва аёллар ҳалок бўлди. Ваҳшийлик ҳудуди ёпилиб, Сурия армияси томонидан ўраб олинган, бу уни ташқи дунёдан узиб қўяди», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
У ҳудудни дарҳол очишни талаб қилди ва Дамашқ бунинг учун оғир бадал тўлашини таъкидлади.
Бундан ташқари, Трамп «ҳайвон Асадни» қўллаб-қувватлаётган Россия ва Эронни танқид қилди.
Изоҳ (0)