Италиянинг Advice&Сonsulting компанияси Наманганда иккита логистика марказини барпо этади. Лойиҳаларни жорий йилда якунлаш режалаштирилмоқда, деб ёзади Spot.
Компания олти йилдан буён Ўзбекистон бозорида ишламоқда, жорий йилнинг март ойида Тошкентда Advice&Сonsulting’нинг ваколатхонаси очилди.
Логистика марказлари Поп туманида «Наманган Агрологистик» ва Тўрақўрғонда Gold Dried Fruits компаниялари билан ҳамкорликда барпо этилади.
Поп туманида калибрлаш ва қадоқлаш линиялари бўлган уч минг тонна сарҳил меваларни сақлашга мўлжалланган марказ жойлашади. Марказ ёнида олма концентрати ва ўрмон мевалари концентратларини ишлаб чиқариш учун кунлик ишлаб чиқариш қуввати 200 тоннани ташкил этувчи фабрика барпо этилади.
Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида сублимация инновацион технологиялари ёрдамида меваларни қуритишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)