Россиянинг Т-90М русумли танклари кондиционерлар билан жиҳозланади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Танкни йиғувчи «Уралвагонзавод» корхонаси тарқатган хабарномада таъкидланишича, СССР ва Россия танксозлик саноатида биринчи марта ушбу ҳарбий машиналар кондиционер билан жиҳозланмоқда. Эндиликда улар жанговар машиналарнинг мажбурий комплектациясига киритилди.
Илк бор кондиционерлар Жазоирга етказилган Т-90М танкларига ўрнатилган эди. Аммо миллий қўшинларга мўлжалланган танкларда бундай жиҳоз йўқ эди.
Изоҳ (0)