АҚШ Мудофаа вазирлиги Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучларини тунда кўриш мосламалари ва инфрақизил лазер масофа ўлчагич каби махсус воситалар билан таъминлаш бўйича чекловларни олиб ташлашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганмоқда. Бундан уларнинг толиблар отрядлари билан жанглардаги имкониятларини тенглаштириш мақсади кўзланмоқда. Бу ҳақда 1 апрель куни The New York Times газетаси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр манбаларига кўра, «Толибон» ҳаракати ўз жангариларини Америка томонидан ишлаб чиқилган, афғон махсус топшириқли бўлинмасидан ўғирланган ёки қора бозорда харид қилинган махсус воситалар билан фаол таъминламоқда.
Оқибатда 2014 йилдан 2017 йилга қадар толиблар тунги ҳужумларининг сони икки баробар ошган, афғон хавфсизлик кучлари ва ҳарбий хизматчиларининг йўқотишлари — ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар сони эса уч карра ошган.
Аввал Пентагон Афғонистон ҳукумат кучларига махсус воситаларни чекланган миқдорда етказиб берар эди.
Изоҳ (0)