Хитойнинг «Тяньгун-1» космик станцияси орбитадан тушиб келмоқда. У 2 апрель куни Ер атмосферасига киради, деб хабар беради «ТАСС».
Хитойнинг бошқарилувчи космик парвозлар дастури баёнотига кўра, станциянинг орбитадаги ҳолати 167,6 километр баландликни ташкил этмоқда.
Европа космик агентлиги ҳисоб-китобларига қараганда, «Тяньгун-1» 150 километр баландликда вайрон бўла бошлайди. Унинг катта қисми юқори ҳарорат таъсирида ёниб кетади, айрим унсурлар босимга дош бериб, Ерга тушиши ҳам мумкин.
8,5 тонна вазнга ва 12 метр узунликдаги станция 2011 йил сентябрида орбитага чиқарилган эди. Кейинг икки йилда «Шэньчжоу» серияси кемалари икки марта станция билан бирикди. Ундан сўнг космик лаборатория парвози бошқарувсиз амалга оширилди.
Изоҳ (0)