Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 4-тури ниҳоясига етди.
![Фото: «Championat.asia»](/cache/2018/03/417314_680-680x510.jpg)
Фото: «Championat.asia»Турнинг сўнгги ўйини Тошкентда «Пахтакор» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси ўртасида кечди. Учрашувнинг 45-дақиқасида «Нефтчи» аъзоси Абдужамол Исроилов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. «Пахтакор» легионери Марко Симич 47-дақиқа гол киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйинга сўнгги нуқтани Жалолиддин Машарипов қўйди. У беллашувнинг 63-дақиқаси ўз номига гол ёзиб қўйди.
Шу тариқа ўйин тошкентликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якун топди.
Абдужамол Исроилов автоголи
Марко Симич голи
Жалолиддин Машарипов голи
Суперлига
4-тур беллашувлари
31 март, шанба
«Пахтакор» — «Нефтчи» 3:0
Гол: 1:0 — 45 автогол Абдужамол Исроилов. 2:0 — 47 Марко Симич. 3:0 — 63 Жалолиддин Машарипов.
Огоҳлантиришлар: Достон Турсунов 19, Акмал Шораҳмедов 21, Жасур Яхшибоев 90.
Ортда қолган 4 та турдан кейин Тошкентнинг «Бунёдкор»и 10 очко билан Суперлига пешқадами бўлиб турибди.
![Скриншот: «Championat.asia»](/cache/2018/03/Screenshot-1-3-680x495.png)
Скриншот: «Championat.asia»
Изоҳ (0)