Бироз аввал Қўқонда «Қўқон-1912» «Навбаҳор»ни қабул қилиб, меҳмонлар легионери Томислав Пайовичнинг 76-дақиқада ўз дарвозасига йўллаган автоголи сабаб 3 очкони қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Бугун Қўқон шаҳридаги «Марказий» стадионда янги мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашди.Умид Аҳмаджонов очилиш маросимида чиқиш қилиб, Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Қўқон шаҳрида янги замонайий стадион қурилишини маълум қилган. Шунингдек, ўзбек футболи ҳақида ўзбек спорти журналистикаси асосчиларидан бўлган Ахбор Имoмхўжаевнинг катта китоби нашрга тайёрланаётганини таъкидлаган.
ЎФА хабарига кўра, бугунги учрашувни бевосита «Марказий» стадионида кузатиб бориш учун 12 278 нафар мухлис ташриф буюрган. Стадионга эса жами 10 минг нафар мухлис сиғади.
Стадион трибуналаридан ташқари , чиқиш зиналари, йўлаклар — ҳаммасидан мухлислар жой олган. Қуйида ўйин олди ва ўйин вақти олинган фотосуратлар жамланмасини томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)