Голландия диний мактабининг директори, Холокост вақтида юзлаб яҳудий болаларни қутқарган Йохан ван Халст 107 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Голландия сенатига таяниб CNN хабар бермоқда, деб ёзади ForumDaily.
Халст директори бўлган коллежнинг ҳовлиси яҳудий болалар концентрацион лагерига жўнатилишидан аввал сақлаб турилган марказга чегарадош эди. У болаларни девор орқали ташиб, мактабга яширган, кейинроқ уларни хавфсиз жойларга юборган.
«80, 90, эҳтимол 70 ёки 100 болани кўз олдингизга келтиринг. Қай бирини ўзингиз билан олиб кетишингизни ҳал қилишингиз лозим. Бу энг қийини эди», — дея хотирлайди Халст 1943 йилги даврни.
«Барча болаларни олиб кета олмаслигингизни англайсиз. Сиз қолдириб кетган болалар ўлишини биласиз. Мен 12 нафар болани олдим. Кейинроқ нега 13 нафарини олмадим деб ўзимни саволга тутдим», — дея ҳикоя қилади у.
Уруш тугагандан сўнг Халст Христиан-демократик апелляцион партияси аъзоси, кейинроқ эса сенатор бўлган.
Изоҳ (0)