Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Ушбу қарорга кўра:

  • 2018 йил 1 апрелдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари олиш учун фақат Давлат хизматлари марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат этишлари мумкин бўлади;
  • Иш берувчиларнинг, шунингдек, меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир. Бунда, фуқарони ҳисобга қўйиш учун иш берувчи мурожаат қилади;
  • юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари ва бошқа фуқаролар ЖБПТда ихтиёрий тартибда иштирок этади;
Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бепул амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди