• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янгиланган «Абу Сахий» бозори маъмурияти биносида бир гуруҳ журналистлар «жисмоний ва руҳий тазйиқ»га учради

    «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий» бозори) ҳудудида 28 март куни бир гуруҳ мухбирлар журналистик фаолиятини амалга ошириш чоғида бозор маъмурияти ходимлари томонидан тўсқинликка учради, дея хабар бермоқда «Kun.uz» нашри.

    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Хабар беришларича, «Kun.uz» журналисти, ижодий гуруҳ бошлиғи Хуршид Далиев, таҳририят юристи Зафарбек Солижонов ва тасвирчиси Фазлиддин Абдуқодиров таҳририятга фуқаролардан келиб тушган мурожаат юзасидан ўрганиш олиб бориш учун 28 март куни «Тошкент савдо маркази» бозор комплексига ташриф буюрган.

    Бозор маъмуриятининг Рустам исмли ходими «Kun.uz» тасвирчисидан камерани тортиб олиб, камера хотирасида мавжуд барча тасвирни ўзбошимчалик билан ўчириб ташлаган. Шунингдек, хизмат гувоҳномасини кўрсатган таҳририят ходимларини мажбурий равишда бозор маъмурияти биносига киришга ундаган.

    Хизмат вазифасида бўлган мухбирлар бозор маъмуриятига қарашли бинода жисмоний ва руҳий тазйиқларга учраган.

    Ушбу ҳолатда бозор маъмурияти ходимлари ва мухбирлар ўтирган хонага ички ишлар ходимлари (ҳудуд инспектори бўлиши мумкин) кириб келиб, вазиятга ҳеч қандай муносабат билдирмади.

    Бундан ташқари, Тоҳир исмли шахс мухбирларни ноқонуний тинтувдан ўтказди.

    «Kun.uz» хабаридан

    Журналист Далиевнинг таъкидлашича, камера ва диктофон хотирасидан ўчириб ташланган ёзувларда тадбиркор билан суҳбат жараёни бор эди. Мухбирларнинг айтишича, бозор маъмурияти савдо комплекси хусусий мулк эканлигини таъкидлаб, бу ҳудудда суратга олиш мумкин эмаслигини билдирган.

    «Бу бозорнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятидан келиб чиқиб, жамоатчилик назорати ва соф журналистик тамойилларга асосланган ҳолда иш олиб бораётган мухбирлар гуруҳи бозор маъмурияти билан суҳбатлашишни ҳам режалаштирган эди», — дейилади «Kun.uz» хабарида.

    «Тошкент савдо маркази» маъмурияти ҳозирча бу ҳолат юзасидан бирор изоҳ ё баёнот берганича йўқ.

    Аввалроқ «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида собиқ «Абу Сахий» бозори хорижлик янги инвестор қўлига ўтиб, номи «Тошкент савдо маркази» бўлиб ўзгаргач, тиним билмай ривожланаётгани, бундан сотувчи ва харидорлар беҳад мамнунлиги ҳақида репортаж берилган эди. Репортажда мақталган чет эллик инвесторнинг кимлиги маълум қилинмаган эди.

    Мавзуга доир: «Ахборот 24»да эски «Абу Сахий» бозори янги инвестор сабаб ривожланиб кетаётгани ҳақида лавҳа берилди. Лекин инвесторнинг кимлиги айтилмади

    Қайд этиш жоиз, бу жорий ҳафтада Ўзбекистонда журналистларга турли кўринишда босим ўтказилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ самарқандлик таниқли журналист Каримберди Тўрамурод Президент ташрифи арафасида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган каттақўрғонлик 23 ёшли ўқитувчи Диана Еникеева ўлими юзасидан олиб борган суриштирувлари сабаб таҳдид ва пўписалар остида қолганини маълум қилган эди. Кейинроқ бу ҳолат Ўзбекистон прокуратура органлари томонидан назоратга олингани билдирилди.

    Мавзуга доир: «Сиздек журналистларимизни ҳимоя қила оламиз!». Ўзбекистон прокуратура органлари Каримберди Тўрамурод атрофидаги вазиятни назоратга олди

    29.03.2018, 11:10   Изоҳ (0)   47665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон бош вазири бошчилигидаги делегацияси ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келди

    29.03.2018, 11:08

    Ўзбекистонда 2027 йилга келиб, лоббилаштириш — қонунчилик ташаббусларини киритиш ва илгари суриш тартиби ишга тушади

    29.03.2018, 10:39

    Олий Мажлис Сенатининг XIV ялпи мажлисида 13 та янги қонун қабул қилинади

    29.03.2018, 10:25

    Google Maps ўзбек тилини қўллаб-қувватлайдиган бўлди

    29.03.2018, 10:13

    Ўзбекистонда «Тоза ичимлик суви» жамғармаси сув таъминоти тизимини тубдан янгилашни бошлади

    29.03.2018, 09:53

    Шмелёв: Ўзбекистоннинг очиқлиги ҳақидаги гаплар мазмун-моҳият касб этмоқда

    29.03.2018, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.