Жанубий Корея ва КХДР вакиллари 29 март, пайшанба куни икки давлат етакчилари саммитига тайёргарлик юзасидан олий даражадаги музокараларни бошлади. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашиш вазирлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Учрашув Шимол ва Жануб ўртасидаги чегарада қуролсизлантирилган зонадаги Пханмунжом пунктида 10:00 да (Тошкент вақти билан 06:00) бошланди.
«Саммит муваффақиятли ўтиши учун Шимолий Корея вакиллари билан яқин консултациялар ўтказамиз», — деди Жанубий Корея делегацияси раҳбари, бирлашиш вазири Чо Мён Гён. Делегация таркибига унинг ўринбосари Чхон Хе Сон ва Жанубий Корея президентининг матбуот котиби Юн Ён Чхан ҳам кирган.
«Саммитни ўтказиш санаси, шунингдек, кун тартиби масалалари ва бундан кейинги ишчи даражадаги алоқалар асосий мавзуга айланади», — дея таъкидланади Жанубий Корея президенти маъмуриятининг баёнотида.
Изоҳ (0)