АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли тадқиқот лабораторияси 2030 йилга бориб душман позицияларига қарши қўлланилиши мумкин бўлган техникаси тасвирланган роликни тақдим этди.
Видеода F-35А учувчисиз бошқа бир қатор учувчисиз бошқариладиган қурилмалар парвозини назорат қилаётгани тасвирланган. Улардан бири нишонни аниқлаган ва учувчининг буйруғига кўра, душман томоннинг зенит ракета тизимига зарба берган.
Бундан ташқари видеода қурилиш вақтида қанотли ракетанинг аниқ зарбаси, шу билан бирга дрондаги лазер пушкаси ёрдамида рақиб самолётининг қўлга олиниши ҳам кўрсатилган.
Барча ҳаракатлар сайёранинг турли нуқталарида (Марказий Осиё, Жануби-Шарқин Осиё ва Шимолий Америка) амалга оширилган, бироқ сунъий йўлдошлар ёрдамида ягона марказдан туриб бошқарилган.
Изоҳ (0)