Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Тошкент—Бишкек—Рибачье (Иссиқкўл)—Тошкент» йўналишида қатнайдиган поезд чипталарига чегирмалар эълон қилди, деб хабар берди «Podrobna.uz».

Фото: «KNews»

Фото: «KNews»

Компания маълумотларига кўра, чегирмалар фақатгина чипталарни олдиндан сотиб олиш ҳолатларида тақдим этилади.

Масалан, купе ва люкс классидаги чипталарни поезднинг жўнаш санасидан 45—31 кун олдин сотиб олган йўловчига 45 фоиз чегирма берилади, 30—6 кун олдин сотиб олганларга эса 35 фоиз миқдори чегирма тақдим этилади.

Оммабоп плацкарт вагонлари учун ҳам чегирмалар бўлади. Жўнаш санасидан 45—31 кун олдин сотиб олинган чиптага 35 фоиз, 30—6 кун олдин сотиб олинганига эса 25 фоиз чегирма берилади.

Таъкидлаш керакки, чегирмалар бир мамлакат ташқарисида сотиб олинган чипталарга тааллуқли эмас.

Эслатиб ўтамиз, «Тошкент—Бишкек—Рибачье» йўналиши бўйича мунтазам темирйўл қатновларининг биринчи поезди 22 март куни соат 20:50 да Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиққани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Давлат рамзи тарихига қисқача назар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди