Россиялик артист Олег Анофриев 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Анофриев совет даври фильмлари ва кўрсатувлари учун қўшиқлар куйлаб ном чиқарган. Жумладан, «Спокойной ночи малиши» номли машҳур кўрсатувнинг қўшиғи ҳам Анофриев томонидан куйланган.
Шунингдек, у қатор мультфильмлар, масалан, «Бременлик мусиқачилар» картинасига овоз берган.
Изоҳ (0)