СССР халқ артисти, Москва бадиий театри (МХТ, 2004 йилгача МХАТ) ва «Табакерка» театри раҳбари Олег Табаков 83 ёшида Москвада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «PIA Новости» хабар бермоқда.
Олег Табаков 1935 йилда Саратовда дунёга келганди. МХАТ мактаб-студиясини тамомлади, кўплаб спектаклларда роллар ижро этди. 2000 йилдан МХАТ бадиий раҳбари, кейинчалик директори лавозимини эгаллади.
У кинодаги роллари билан ҳам танилган, «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси», «Туш ва ўнгдаги парвозлар», «Капуцинлар хиёбонидан келган киши», «Яқин доира», «Қозонлик етим» ва бошқа фильмларда суратга тушганди.
Актёр «Бобик Барбос ҳузурида меҳмонда»,«Простоквашинодан уч киши», «Типратикан ва тошбақа» каби мультфильмлардаги қаҳрамонлар учун ҳам овоз берганди.
Табаков вафоти муносабати билан у раҳбарлик қилган театрлардаги спектакллар вақтинча бекор қилинди. У билан видолашув МХТда бўлиб ўтиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)