Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев афғонистонлик ҳамкасби, Тошкент шаҳрида ўтаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган Ашраф Ғанини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Шавкат Мирзиёевга ушбу таклиф, шунингдек, Афғонистонда тинчлик жараёнини жадаллаштириш борасидаги ташаббуслари учун самимий миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)