Канаданинг Air Canada авиакомпанияси йўловчи самолёти кабинаси тутай бошлаганлиги сабабли, Вашингтоннинг Даллес номидаги халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда 25 март куни CTV телеканали хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Борт Торонтодан Вашингтонга йўл олган эди, бироқ бошқа аэропорт — Рейган номидаги аэропортга қўниши керак эди. Самолётда 63 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Улар учиш-қўниш йўлагида авария чиқиш йўли орқали самолётни тарк этган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Вашингтон аэропортлари бошқармаси вакилининг маълум қилишича, ҳодиса бошқа рейсларнинг кечикиши ёки бекор қилинишига сабаб бўлмаган.
Изоҳ (0)