26 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томас Шеннон Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун бугун Тошкент шаҳрига келган.
Изоҳ (0)