Америкалик журналист Натали Ричардс «AirlineRatings.com» сайти учун тайёрлаган мақоласида Австралиядан Буюк Британияга 17 соатлик узлуксиз парвоз билан етиб келган илк йўловчиларнинг таассуротларини келтирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мақолада айтилишича, бундай рейс биринчи марта амалга оширилди. Самолётда юксак даражада хизмат кўрсатилган.
Йўловчиларнинг таъкидлашича, улар парвоз муддатининг қисқарганидан мамнун бўлган. Олдинги рейсларга нисбатан узлуксиз рейс уч соатга камроқ парвоз қилишни назарда тутади.
Перт – Лондон йўналиши бўйича илк узлуксиз парвозни Boeing 787 Dreamliner самолёти 24 март куни амалга оширди. Йўналиш узунлиги — 14 498 километр, учиш вақти — 17 соатни ташкил этди.
Изоҳ (0)