Дунё экологлари Тинч океанидаги чиқинди энг кўп тўпланган ҳудудлардан бирида океан пластик чиқиндиси миқдорий таҳлилини ўтказди, деб ёзади KNews.
Таҳлил натижалари чиқиндиларнинг умумий массаси аввал ҳисоблаб келингандан 16 марта кўп эканлигини кўрсатди. Энг ташвишлиси у ўсишда давом этмоқда.
Олимлар 80 минг тоннага яқин сузиб юрган пластикни аниқлади, бу тахминан 500 та самолёт оғирлигига тенгдир. Унда айнан пластмасса предметлар энг кўп аниқланган. Олимлар 1,8 триллион пластмасса парчаси ҳақида хабар бермоқда. Пластик парчалари охирги вақтларда Калифорния ва Гавайи ўртасида сузиб юриб, океандаги бутун тирик организмларга икки карра таҳдидни юзага келтирмоқда.
Ocean Cleanup Foundation фонди тадқиқотчиларининг сўзларига қараганда, ҳар йили океан сувларига саккиз миллион тоннадан кам бўлмаган янги пластмасса ташланмоқда. Бугунги кунда Тинч океанидаги чиқинди доғи Франция ҳудудидан уч карра каттароқдир.
Изоҳ (0)