Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида 14 апрель куни бўлиб ўтадиган концерт дастурида дунёдаги афсонавий театрлардан бирининг 11 нафар яккахон қўшиқчиси иштирок этади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Фото: «Afisha.uz

Фото: «Afisha.uz

Уларнинг ичида жаҳон балет санъатининг бир қатор юлдузлари бор. Хусусан, Париж миллий операси премьери, яъни бош артисти, «балет Оскари» деб аталувчи Brilliance of the 21st Century мукофоти соҳиби Алессио Карбоне пойтахтга ташриф буюради.

Бу борада мутлақ юксак мақом ҳисобланган «этуал» соҳибаси Валентина Колазанте ҳам санъаткор-меҳмонлар орасида бор. У «Дон Кихот», «Баядера» «Уйқудаги шаҳзода», «Кармен» каби кўплаб спектаклларда ўз ролини ёрқин ижро этиб бергани билан оламга танилган.

Пол Марк эса Париж миллий операсининг порлаб келаётган юлдузи. Ўзининг 21 ёшида у қатор халқаро мукофот ва совринларни қўлга киритиб, дунё эътирофига сазовор бўлди. Уларнинг барчаси ўзбекистонлик мухлислар олдида чиқиш қилишади.

Санъат кечасида «Оққуш кўли», «Дон Кихот», «Корсар» каби балет асарларидан парчалар намойиш этилади. Анъанавий декорациялар ўз ўрнини ёрқин чироқлар ва нафис либосларга бўшатиб беради. Бу машҳур асарларнинг янгича, таниқли хореографларнинг ажойиб ёндашувларини ўзида ифодалаган кутилмаган талқини бўлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди