БААнинг Дубай шаҳри йўл ва транспорт бошқармаси «ақлли» авторақамларнинг синовини бошлади. Бундай рақамларнинг сонлари, дизайни ва бошқа маълумотлари ўзгариши мумкин. Бу ҳақда UAE Inside хабар берди.
Дубай бундай тизимни жорий қиладиган дунёдаги биринчи шаҳар бўлади. Бу қадам Дубайни «дунёдаги энг ақллли шаҳар»га айлантириш ташаббусининг бир қисми саналади.
Янги ташаббус Team Target International компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, бундай рақамларни марказлашган ҳолда назорат қилиш мумкин бўлади ва уларнинг ёрдамида рақамларни ва транспорт воситаларининг ўғирланишини бартараф этишга имкон берилади.
Рақамнинг афзалликларидан яна бири шундаки, унга йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига рулни ўрганувчи бошқариб кетаётганлиги ҳақидаги белгини қўшиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)