Франция расмийлари Париж яқинидаги Люзиньйи-сюр-Барс туристик шаҳарчасидаги новвойхона эгаси Седрик Веврни уч минг евро жаримага тортди. Бу ҳақда CNN хабар берди, деб ёзади DailyAfisha.
Новвой ҳафтада етти кун ишлаганлиги учун жаримага тортилган.
Ёзги мавсумда Вевр новвойхона эгаларининг ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта дам олишини кўзда тутувчи амалдаги қонунчиликка қарамасдан дам олиш кунисиз ишлаган. Вевр ўз ишини яхш кўриши ва суд қарорига қўшилмаслиги маълум қилинган.
Люзиньйи-сюр-Барс шаҳарчаси аҳолиси кичик бизнес эгаларининг дам олиш мажбуриятини белгилаган қонунни бекор қилиниши учун аллақачон уч мингта имзо тўплаган. Меҳнат инспекцияси новвойхоналар ходимларини алоҳида назорат қилади. Чунки улар жуда тез-тез белгилангандан ортиқ меҳнат қилади.
Изоҳ (0)