АҚШ ҳукумати разведка бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипал ва унинг қизи Солсберида заҳарлангандан сўнг Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиши мумкин, деб ёзади «Газета.ru».
«Албатта қўлланилиши мумкин. Чунки Россиянинг кимёвий қуролларни тақиқлаш ҳақидаги конвенцияга амал қилиши ва келишув бўйича ўз мажбуриятларига риоя этаётган-этмаётганлиги ҳақида сўз юритмоқдасиз. Кимёвий қуролни қўллаш қоидабузарлик ҳисобланади», — деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Ҳизер Науэрт.
Бундан ташқари, Науэрт АҚШ Шимолий Корея кимёвий қурол қўллагандан бир йил ўтгандан сўнг санкциялар жорий этганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)