20 март куни Тошкентда Наврўз байрамига бағишланган ёшлар марафони ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти маълум қилди.
«Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида қабул қилинган ‘21 март — Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган Ёшлар марафонини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаъги қўшма қарорига кўра, жорий йилнинг 20 март куни соат 09:00 дан 12:00 га қадар Ёшлар марафони ўтказилади», — дейилади хабарномада.
Шу муносабат билан ўша куни соат 9:00 дан 12:00 га қадар Нукус кўчаси (Нукус, Абдулла Қодирий, Абай, Алишер Навоий, Шароф Рашидов, Мустақиллик кўчалари)дан «Пахтакор» марказий стадионигача бўлган кўчалар (Глинка, Ойбек, Амир Темур, Мустақиллик, Шароф Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Ҳожиб кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади.
Изоҳ (0)