Индонезия фуқароларига амалдорларни танқид қилиш тақиқланди. Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар берди.
15 март куни ҳукумат қабул қилган қарор парламент ва унинг аъзоларига «ҳурматсизлик қилган»ларга босим ўтказишга рухсат беради. Қоидабузарлар ҳибсга олиниши мумкин.
Олдинроқ мамлакат президенти Жоко Видодо ҳужжатни имзолашдан бош тортган эди. Аммо Индонезияда бу унинг қабул қилинишига таъсир кўрсатмайди, негаки давлат раҳбари вето ҳуқуқига эга эмас.
Изоҳ (0)