• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХХга айлантирилган МХХ билан боғлиқ сўнгги бешта муҳим воқеа

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон билан Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилди, айни вақтда унинг вазифа ва ваколатлари аниқлаштирилди ҳам қисқартирилди.

    Қайд этиш жоиз, Миллий хавфсизлик хизмати билан боғлиқ жиддий ўзгариш бўлиши кутилаётган эди. Президент 2017 йилги Олий Мажлисга Мурожаатномаси вақтида бу масалага алоҳида тўхталган эди, 2018 йилнинг январь ва февраль ойларида эса МХХ фаолиятига жиддий таъсир қилган бир неча воқеалар содир бўлди. Хизматнинг бир неча ўн йиллик раҳбарининг ўзгариши — улардан бири, холос.

    «МХХнинг ваколатлари асоссиз кенгайиб кетган»

    Президент 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасини йўлларкан, Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан, депутат ва сенаторларга хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонунни қабул қилиш вақти келганини эслатиб ўтган эди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал Ҳукумат тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу Низом чорак аср давомида ўзгартирилмагани ва ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келингани ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган.

    Айни вақтда дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизмнинг тарқалишига ҳамда уларнинг глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда. Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда. Айнан шу нуқтаи назардан ва глобаллашув даврининг барча таҳдидларини инобатга олган ҳолда, Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди.

    Шу муносабат билан «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»ги ва «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этаман. Ўйлайманки, ушбу қонунларнинг қабул қилиниши фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда фаровон ҳаёти кафолатларини янада мустаҳкамлаш учун ҳуқуқий пойдевор яратади.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    «Сотқинлар!»

    Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Қизириқ туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент МХХнинг бир қатор собиқ мулозимларини қаттиқ танқид қилди, жумладан, хизмат раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни сотқин деб атади. Айни вақтда, уларга қарши ишлар очилгани, баъзилари жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

    Бугун Бойсун МХХ раҳбари майор Суннатулло Эшқувватовни ишдан олдирдим. Негаки, булар ўз ўрнини билмади, ўз ишини қилмади. Миллий хавфсизликдагилар Сурхондарёни ўлдирган. Икки-уч сотқин, давлат сотқинлари ишлаган. Ҳаммасидан хабарим бор. Ангор туманидаги бошлиқ Баҳром Абдумўминов, тергов бўлими бошлиғи капитан Бердимуҳаммедов ҳам ишдан олинди. Булар Сурхондарёни от ўйин қилиб ташлаган. Ҳамма тизимни эгаллаган, ҳамма ташкилотни эгаллаган. Яна бир-иккитаси Тошкентда юрибди, бориб ишдан оламан. Полковник Ҳайдаров ҳам сотқин. Униям, бошқалариниям ишдан олдим...

    Энди ҳамманг (МХХнинг жойлардаги раҳбарлари) мажлисга келиб ўтирасан. Тумандаги мажлисгаям. Оёғинг ердан узилмасдан, мажлисда ўтирасан. Йўқса, менга бундай хизмат керакмас. Шу пайтгача порахўрлик қилиб, ҳаммаёқни шарманда қилиб келдинглар. Тушунарлими, йўқми?.. МХХнинг генералларини, учта раис ўринбосарларини ишдан олиб ташладим. Сурхондарёда ишлаб кетгани бор эди, Тошпўлатов ғирт ўғри эди...

    Мен бу ерга халққа ҳалол хизмат қилиш учун келганман. Бу ноинсофларни биламан, ерга қараб юрибди. Ҳали ҳаммаси жой-жойига тушади. Шуни билинглар. Ҳоким, ҳокимиятдаги тўртлик менинг вакилим. Қўрқманглар. У замон тугади. Уларга отасидан қолган ваколат йўқ. Ҳеч киммас булар. Буларнинг қўлидан кабинетда ўтириб, ғўддайишдан бошқаси келмайди. Буларнинг ғўддайиши давлатга оғир тушди. МХХда яна битта ғўддайгани бор эди. Ватан хиёнатчиси бўлиб, ҳозир умрбод қамалди. Ғуломов деган ноинсоф. Унинг илдизлари бор ҳалиям. Тошкентда ўргандим, бугун келиб одамларини ишдан олдим. Энди ҳар биттасини ўзим ишга тайинлайман.

    Бизга Миллий хавфсизлик хизмати керак. Адолатли ва ҳалол одамлар керак, бизга ҳокимни пойлайдиган, давлатнинг бошқа одамларини кузатадиганлар керак эмас. Бўлди, у замонлар тугади. Эплай олмаса, валломатини ҳам ишдан оламан. Шуни билинглар. Давлат давлатлигини қилади. Аввалги раҳбарлар уларга шундай ваколатлар берган бўлса, унақа раҳбарлар энди йўқ. Халқ менга ишондими, бу ишончни оқлайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Иноятов кетди

    Миллий хавфсизлик хизматига қарийб 23 йил раҳбарлик қилган Рустам Иноятов ўрнини 2018 йил 31 январь куни шу вақтгача бош прокурор лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев эгаллади.

    Мазкур ўзгаришга бағишланган йиғилиш МХХ биносида бўлиб ўтди ва унда Президент ҳам қатнашди. Йиғилишда хизматнинг айрим бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари фаолияти танқид қилинди, идоралараро ҳамкорлик, тезкор ва қидирув тадбирларини ўтказиш, шунингдек, кадрлар билан ишлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.

    Шунингдек, Президент Миллий хавфсизлик хизмати давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органларидан бири сифатида ўзининг кундалик фаолиятини мамлакатнинг барча вазирлик ва идоралари учун асосий фаолият мезонига айланган «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак», деган тамойил асосида ташкил этиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

    «Керак бўлса, булар столбани ҳам олиб бориб қамарди!»

    Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида 16 февраль куни Бухоронинг Пешку туманида вилоят фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев эски МХХ фаолиятини яна қаттиқ танқид қилди. Хусусан, Сурхондарё ва Бухорода «булар жуда қутуриб кетгани»ни, ҳатто «1937 йили ҳам махсус хизматларда бундай ваколатлар бўлмагани»ни қайд этиб ўтган эди.

    Барча раҳбарлар хотиржамликка берилмасдан, кўзини каттароқ очадиган вақт келди. Айниқса, шу тўртта раҳбар. Ҳозир бешинчиси ҳам қўшилган. Бизда битта ташкилот бор: миллий хавфсизлик деган. Ҳаммангиз биласиз, Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар бўлаётганини. Давлатнинг бир идорасига шунча ваколат бериш — бу давлатга бўлган қип-қизил хиёнатчилик.

    Қилган ўзгаришларимиз бировга ёқадими-йўқми, менга барибир. Халққа ёқса бўлди, бошқаси ҳеч киммас. Бухорода ҳам норозичилик. Менга келган хатларнинг муаллифлари жуда норози. Тадбиркорларни бошини еган ўша ташкилотлар ҳали ҳам бор. Битта салгина кўкарган одамни отанг ким, онанг ким, деб текширавериб, ҳаммани ўлдирди. Ҳамма ишбилармон Бухородан кўчиб кетди. Бошқа давлатларда, бошқа юртларда, бошқа шаҳарларда саргардон бўлиб юрибди. Бу ҳам ҳақиқат

    Шунинг учун бу жанобларни ҳам жойига қўйиб, мана ўтирибди кўпи ерга қараб. Булар бундай мажлисларга келмасди. Булар гўёки ўзлари каттакон эди. Худди ота-онасидан қолган бир ваколати бордай. Амир Олимхон ҳам туғилганида буларга бунча ваколат бермасди. Буларга ҳеч ким бундай ваколат бермаган, лекин ўзлари олди. Агар адолат керак бўлса, мана шу адолатни, албатта, қонун устувор бўладими, жазо муқаррар бўладими, тартиб бундан ҳам қаттиқ бўлади, лекин адолатли бўлади. Мана шуни ҳамма билиши керак

    Битта погон кийган ноинсофларга бирорта давлатда ундай ваколат берилмайди. 1937 йилда ҳам бундай бўлмаган. Шунинг учун ҳамма нарса жой-жойига тушади. Уларнинг кўпи қонун олдида жавоб беришни бошлади. Булбулдай сайраяпти, булбулчадек! Ҳали улар кўп фуқароларни киргизган жойларига ўзлари киргани йўқ. Бухородан менда жуда кўп манба бор. Тадбиркорларни айбсиз қамагани, қандай қийнагани, расмлари ҳам бор менда. Ўша ишни қилган терговчиларнинг ҳаммасининг фамилияси бор. Худо хоҳласа, соғ-саломат юрсак, вақт келади, телевизорда кўрасизлар. Уларни ҳам худди шу куйга солдираман. Нима учун? Адолат бўлиши керак! Йигирма йил бўлса, йигирма йил қамалади.

    Мана, бир-иккиталари умрбод қамоққа кетди, ҳамма погонини олиб ташладик. Буларни ҳам шундай қиламиз. Нега десангиз, энг ёмон иллатли ташкилот Сурхондарё билан Бухорода бўлиб, булар жуда қутурган эди. Кечирасизлар, қўполроқ бўлса ҳам. Ўтирибди, мана, шу ташкилотнинг форма кийган раҳбарлари. Ҳеч ёққа бормайди булар энди, шундай ишлайдики, ўҳ-ҳў, кўрасиз ҳали. Бухорода бошлаяпмиз тозалашни.

    Бухорода бу ташкилот қутурган ит эди. Хоҳлаган одамини нима қилса, қиларди. Керак бўлса, «столба»ни ҳам олиб бориб қамарди. Бу нарсаларни нима учун айтяпман? Булар ўйлардики, ваколати ота-бобосидан қолган. Ҳеч бирининг ота-бобосидан қолган ваколати йўқ. Бунақа бўлмайди ҳам! Адолатни барибир ўрнатамиз. Мана уч-тўрттасининг жиловини ушлаб ичкарига киргизувдик, 10 кун бўлгани йўқ, Бухоро тўғрисида ким топшириқ берган, нима қилган, булбулдай сайраяпти.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    МХХ энди ДХХ

    Президент 14 март куни тарихий фармонни имзолади. Фармон шарҳида қайд этилишича, идора номидан «миллий хавфсизлик» тушунчасининг чиқарилиши унинг ваколатлари асоссиз тарзда кенгайишига шарт-шароит яратган омилларни бартараф этиш зарурати билан боғлиқ.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Чунки локал миқёсдаги ҳар қандай муаммо миллий хавфсизликка таҳдид сифатида кўрилиши мумкин эди. Мазкур ўзгартириш ушбу идоранинг диққат-эътиборини давлат аҳамиятига эга реал таҳдидларга қаратади. ‘Давлат хавфсизлиги’ атамаси хавфсизликни таъминлаш доирасини аниқ белгилайди ва мазкур соҳадаги фаолият йўналишларини ажратиб беради», — дейилади шарҳда.

    Йил давомида ДХХ фаолиятини янада тартибга солувчи, унинг вазифа ва ваколатларини янада аниқлаштирувчи қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Қайд этишларича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Энди у Президентнинг 14 мартдаги фармонидан келиб чиқиб, қайта ишланади.

    15.03.2018, 21:27   Изоҳ (0)   194125
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг Бухоро филиали ташкил этилади

    15.03.2018, 21:19

    Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти вакиллари Наманганга келди

    15.03.2018, 21:06

    Тошкентда Шарқшунослик институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    15.03.2018, 20:54

    Тошкентда кексалар ишлари бўйича энг фаол маслаҳатчилар аниқланди

    15.03.2018, 18:45

    «Ақтау—Тошкент» йўналишидаги поездда ўзбекистонлик Феруза Ахметованинг кўзи ёриди

    15.03.2018, 18:10

    16 март куни Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди

    15.03.2018, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.