АҚШ президенти Дональд Трамп 13 март, сешанба куни Америка денгиз пиёдалари олдида чиқиш қила туриб, мамлакат ядро арсеналини модернизация қилиш ва гиперовозли қуролни яратиш учун инвестицияларни кенгайтириш зарурати ҳақида маълум қилди. Унинг нутқини Оқ уй эфирга узатди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз ҳам ядро қурол-аслаҳамизни модернизация қиламиз ва ядро инфратузилмамизни қайта тиклаймиз. Исталган бошқа давлатдан олдинда бўлишимиз кераклиги учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ пул киритамиз», — деди Америка етакчиси.
Бундан ташқари, Америка етакчиси таъкидлаганидек, Вашингтон қуролланишнинг гиперовозли тизимларига инвестицияларни 50 фоизга кенгайтирган.
«Ва ниҳоят, космосда яна етакчилик қиламиз. Жуда яқин вақт ичида Марсга йўл оламиз», — дея таъкидлади Трамп.
Изоҳ (0)