Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалига Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби йўл ола билмади.
Бунгача Турин ва Севильяда қайд этилган дуранглар сабаб «Тоттенҳэм» ҳамда «Манчестер Юнайтед»нинг имкониятлари юқори баҳоланганди. Бироқ ҳар икки жамоа ҳам ўз уйида бир хил ҳисобларда енгилди.
«Рамон Санчес Писхуан» аренасида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» футболчилари, «Олд Траффорд»да 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Учрашувнинг 72-дақиқасига келиб италиялик мураббий Монтелла майдонга Виссам Бен-Йеддерни туширди. Айнан шу ўзгариш учрашувнинг кулминацион нуқтаси бўлди. Ҳужумчи икки дақиқа ичида биринчи ва олти дақиқа ичида иккинчи голини урди. Ромелу Лукакунинг жавоб голи эса «Юнайтед»ни қутқариб қололмади.
«Севилья» 60 йилдан буён Чемпионлар Лигасининг чорак финалига чиқа олмаётганди. Испан клуби Монтелла бошчилигида бунинг уддасидан чиқишга эришди. Европа Лигасининг амалдаги ғолиби «Юнайтед» эса ўз юришига нимчорак финалдаёқ якун ясади.
Изоҳ (0)