АҚШда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кўп фарзандли ота Тонига фарзандининг даволаниши учун пул тўплашга ёрдам берди. Бунга унинг тасодифий хабарга жавоб қайтариб, кутилмаганда машҳур бўлиб кетганлиги сабаб бўлди, деб ёзади Bоred Panda.
Март ойи бошида америкалик қиз янги либосдаги суратини янглишиб Тонига юборди. Бунга жавобан Тони қизнинг танловини мақтаб, унга сурат ҳам илова қилди. Унда Тонининг беш нафар фарзанди катта бармоғини юқорига кўтариб суратга тушган эди.
Бу қизиқарли воқеа тармоқда тезда оммалашиб кетди, нотаниш кишиларнинг ёзишмаси эса минглаб «лайк» тўплади.
Бироздан сўнг ёзишмага изоҳларда @-Hedge никли фойдаланувчи Тонининг Кайзлер исмли олтинчи фарзанди оққон хасталигидан даволанаётганлиги учун суратга тушмаганлигини маълум қилди. Постга хайр-эҳсонлар учун очилган саҳифа ҳам илова қилинди.
Бунга бефарқ бўлмаган кишилар саноқли кунлар ичида Кайзлернинг даволаниши учун 30 минг доллардан ортиқ маблағ хайрия қилди. Тонининг сўзларига қараганда, унинг ўғли бир йилдан ортиқ вақтдан буён даволанмоқда.
Изоҳ (0)