Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербургда пичоқ билан қуролланган эркак 18 ёшли қизга ҳужум қилганлиги акс этган кузатув камералари видеосини жойлаштирди, деб ёзади Tengrinews.
Видеода жиноятчи қизга зарба бераётгани, у ерга қулаганда эса қадамларини тезлаштириб, кейинроқ эса югуриб воқеа жойини тарк этаётганлигини кўриш мумкин.
«8 февраль куни Восстания кўчасида 21 ёшли эркак можаро давомида таниши, 18 ёшли қизнинг бўйнига пичоқ билан зарба берган ва воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага етказилган. Ҳозирги пайтда у дори-дармон таъсирида, кома ҳолатида», — дея хабар беради Тергов қўмитаси матбуот хизмати.
Мазкур жиноят Қозоғистон фуқароси Маҳметов Александр Юрьевич томонидан содир этилганлиги аниқланган. Ҳозирда унга нисбатан федерал қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)