Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 март куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг асосий биносида «Ёшлар пресс-клуби»нинг махсус сони доирасида «Ёшлар тарбиясида диний маърифат масаласи» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Azon.uz» ахборот-таҳлилий портали хабар бермоқда.

Фото: «Azon.uz»

Фото: «Azon.uz»

Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизация марказидан вакиллар иштирок этди.

Қизиқарли ва конструктив руҳда ўтказилган ушбу пресс клубда ёшларнинг саволларини кўрсатув бошловчиси ўқиб эшиттирди.

Бошловчи Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошевга вояга етмаган шахсларнинг масжидларга бориши борасидаги саволни йўллади.

«Ўзингиз саволда айтяпсизки, вояга етмаганлар деб. Улар оқ-қорани ажратолмайди. Дўст душманни ажратолмайди. Масжидга кириб намоз ўқишига келсак, масжид муқаддас даргоҳ. Масжидга келишда етмишга етган ва ундан катталар ҳам аввало ўзини поклайди. Баданини, кийимини поклаб, кейин боради. Ёшларнинг масжидга кириши шариатда ҳам, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзларида, ҳадисларида ҳам қайтарилган, бу гапни ҳурматли Ҳомиджон домла ҳам тасдиқлайди, ‘Жаннибу сибянакумул масажида’ (‘Барака топгурлар, вояга етмаган фарзандларингизни масжиддан йироқлантиринглар’). Яъни вояга етмаганларни масжидга киришдан қайтаринглар дегани. Мустақилликнинг илк йилларида масжидлар кўплаб очилганда, ўзим гувоҳман, ёш болалар масжидларга покланиб келиши у ёқда турсин, у ерда жуда беодоблик қилишди. Овоз чиқариш бўлсин, ўша ерда таҳорат бузиши бўлсин. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ёдимга келди ва ўз аксини топди. Бунда дин арбоблари ҳам вояга етмаганларни масжидга киришдан тақиқлаб қўйди. Албатта, бола балоғат ёшига етсин, оқ-қорани ажратсин, покизаликни, таҳоратни тушуниб етсин. Унгача кириши тақиқланади», — деб жавоб берди Дин ишлари бўйича қўмита вакили.

Шу ўринда бошловчи саволга қўшимча қилиб, «отаси билан борса-чи?» — деб сўради.

Муҳаммадбобур Йўлдошев «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида айтиб ўтилган, яъни, вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс ихтиёрига кўра бўлиши мумкинлигига зид тарзда «отаси билан бўлса ҳам мумкин эмас» деб айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова