Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув хизматига 10 март куни фуқаро М.Ибрагимова томонидан Учтепа тумани, «Боғистон» маҳалласида дарахт қулаб тушиб, 2 та енгил автомашинани босиб қолгани, шунингдек, газ қувурига шикаст етказгани бўйича мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумот олинганидан сўнг навбатчи смена қутқарувчилари Д.Нурметов, Х.Шонусратов, А.Абидов, М.Кайбуллаев ва С.Абдухалилов зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб борди.
Қутқарувчилар ва туман коммунал хизматлари томонидан дарахт арраланиб, шикастланган автомобиллар чиқариб олинди. Шунингдек, газ таъминоти қувурлари таъмирланди.
Воқеа натижасида жароҳатланганлар йўқ.
Изоҳ (0)