Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган масжид олдида рўй берган ўғрилик фош этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилоят ИИБ маълум қилди.
8 март куни соат 13:05 да Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 1976 йилда туғилган Д.Қ. ва Зангиота туманида яшовчи 1976 йилда туғилган Ж.Ж.лар Зангиота тумани Эркин қўрғонида жойлашган «Мир Абдулло эшон» жоме масжиди яқинида автомашинанинг орқа ойнасини синдириб, 6 миллион 904 минг сўм ўғирлаган. Машина Зангиота туманида яшовчи 1977 йилда туғилган М.Қ.га тегишли эди.
Жиноятчилар ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)