АҚШнинг NBC телеканали бошловчиси Мегин Келли Россия президенти Владимир Путин билан интервью олгандан кейин унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан алоқалари ҳақида кутилмаган фикр билдирди. Унинг фикрича, Путинда Трампга қарши компромат бор, деб ёзади The Hill.
Аёлнинг фикрича, Путин Трампга ҳурмат билан муносабат билдирмаган.
«Менда шундай таассурот уйғонди. Менимча, унда Трампга қарши нимадир бор», — таъкидлади журналист.
Мегин Келлининг айтишича, бу компромат нимадан иборат бўлса ҳам, 2016 йилги сайловга Россиянинг аралашуви билан боғлиқ эмас.
Изоҳ (0)