Россиянинг Европа Лигасида давом этаётган уч клуби нимчорак финалда мағлубиятга учради.
Ўзбекистонлик Виталий Денисов тўп сурадиган «Локомотив» Мадридда «Атлетико»дан йирик ҳисобда енгилди — 0:3. Шу куни Денисов москваликлар сафида кўриниш бермади.
«Темирйўлчилар»дан кейин «армиячилар» Франция клубига имкониятни бой берди. Шунингдек, Питернинг «Зенит» клуби Германиядан мағлуб бўлиб қайтди. Шунга қарамай, навбатдаги босқичга йўл олиш масаласида айнан «Зенит»нинг имконияти бироз яхшироқ.
Киевнинг «Динамо» клуби Римда «Лацио» меҳмони бўлиб, жанговор дуранг натижага имзо чекди — 2:2. Жавоб ўйинлари 15 март куни бўлиб ўтади.
Европа Лигаси 1/8 финал 8 март, пайшанба
Изоҳ (0)