Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходимлари АҚШнинг Гарвард ва Тафт каби етакчи университетларида стажировкадан ўтади. Институт директори Владимир Норов бошчилигидаги делегациянинг Қўшма Штатларга ташрифи чоғида бу борада келишувга эришилганди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

Фото: Гарвард университети

Фото: Гарвард университети

Институт вакиллари Гарвардда стажировкадан ўтади, шунингдек, гарвардлик мутахассислар Ўзбекистонда давлат хизматчилари учун маҳорат сабоқлари беради.

Гарвард университети талабаларини Ўзбекистон билан яқиндан танишишлари учун туркум сафарлар ташкил этиш имконияти ҳам маслаҳатлашиб олинди.

Маълумот учун, Гарвард университети дунёдаги энг машҳур ва қадимий олий ўқув юртларидан бири бўлиб, уни 75 нафар Нобель мукофоти лауреати ва АҚШнинг 8 нафар президенти тамомлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?