Бугун, 8 март куни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари эрта тонгдан ўзгача режа асосида иш бошлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
ЙҲХБ ходимлари байрам муносабати билан рулдаги аёлларга гул совға қилмоқда. Йўл-патруль хизмати инспекторлари фақат ҳайдовчи аёлларга гул бериш билан чекланмай, йўловчи ва пиёда аёлларга ҳам гул тақдим этмоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, 2018 йилнинг ўтган даврида Тошкент вилоятида аёл ҳайдовчилар иштирокида биронта ҳам йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган.
Изоҳ (0)