Сурия ҳукумат кучлари ва унинг иттифоқчилари томонидан Шарқий Гута анклавига 18 февралдан буён амалга оширилган кучли авиазарбалар ва артиллериядан ўққа тутиш оқибатида аллақачон 800 га яқин тинч аҳоли, жумладан, 180 нафар бола ҳалок бўлди. Мазкур маълумотлар 6 март куни Сурия инсон ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш маркази томонидан эълон қилинди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Ҳалок бўлганлар орасида камида 177 нафар бола бор. Фақат 6 март кунида Шарқий Гутада 19 нафар фуқаро бомбардимон ва ўққа тутишлар қурбони бўлди», — таъкидлайди мониторинг маркази.
Сурия ҳукумат кучлари ва уларга иттифоқчи кучлар анклавга чуқурроқ кириб бормоқда. 6 март тонгида улар Шарқий Гутанинг 40 фоизга яқин ҳудудини назорат қилмоқда.
Изоҳ (0)