Россия, Туркия ва Эрон ташқи сиёсат бошқармалари раҳбарлари 16 март куни Сурия бўйича Остонадаги учрашувда қўшма баёнот қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 7 март куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдраҳмонов журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Менда мавжуд маълумотларга кўра, Суриядаги ярашув жараёни кафил мамлакатлари, Россия, Туркия ва Эрон ТИВ раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилишни режалаштирмоқда. Мазкур ҳужжатда Остона жараёни олға силжишининг асосий йўналишлари, жумладан, музокараларнинг навбатдаги раунди эҳтимолий муддатлари акс этиши мумкин», — дейди Абдраҳмонов.
Унинг сўзларига қараганда, Қозоғистон ТИВ учта мамлакат ташқи сиёсат бошқармаларининг Остонадаги учрашувига катта умид боғламоқда.
Изоҳ (0)