Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лола Каримова-Тиллаевага Франциск I қироллик орденининг Дама фахрий унвони берилди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаеванинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Facebook / Лола Каримова-Тиллаева

Facebook / Лола Каримова-Тиллаева
Менга Франциск I қироллик орденининг Дама фахрий унвони берилгани учун Икки Сицилия шаҳзодаси Чарльз ҳамда малика Kaмиллa де Бурбонларга миннатдорлик изҳор этаман.

Франциск I қироллик орденининг ушбу юксак унвонига муяссар бўлиш мен учун катта шараф.

Орден муҳим гуманитар ва хайрия ташаббуслар ҳамда динлараро алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун халқаро даражада тан олинган.

Турли йилларда Франциск I орденининг рицар ва дама унвонига сазовор бўлганлар орасидан қуйидаги инсонларни келтириб ўтиш мумкин: Дания маликаси Бенедикта, Буюк Британия собиқ бош вазири баронесса Маргарет Тэтчер, Макка вилояти ҳокими шаҳзода Ҳолид ал-Файсал бин Абдулазиз ал-Сауд, Косовонинг собиқ президенти Атифете Яхяга, БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун.

Лола Каримова-Тиллаева

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди