Манчестер яқинидаги Моттрам шаҳрида яшовчи британиялик 11 минг вольт кучланишли электр узатиш линиясидаги новдани олишга уринди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Эркак «Эмма» пўртанасидан қолган асоратларни бартараф этиш мақсадида электр узатиш линиясидаги новдани бир ўзи олиб ташлашга чоғланди. Бироқ баданида санчишни ҳис этиб, ниятидан қайтди ва мутахассисларни чақирди.Electricity North West компанияси линиядаги электрни ўчирди. Унинг фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси Крис Фокс жабрдийдага воқеа жойига бошқа яқинлашмасликни маслаҳат берди.
«Бу йигит ҳозир яшаб турганлар орасида энг омадлиси бўлса ажаб эмас. Унинг тирик қолганини ўзи мўъжиза», — дейди Фокс.
Мутахассисга кўра, эркак қўлқоп ва этик кийгани, қолаверса, новда қуруқлиги сабабли омон қолган, ток кучи эса нисбатан паст бўлган.
Изоҳ (0)