10 март куни ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Мурод Аҳмадалиев проф рингдаги илк жангини ўтказади.
«Оламспорт» нашрининг хабар беришича, Аҳмадалиевнинг катта боксдаги илк рақиби аргентиналик Давид Паза бўлади. Паза проф боксда 9 та жанг ўтказиб улгурган. Шуларнинг 4 тасини ўз фойдасига ҳал қилган ва 4 тасида мағлуб бўлган. Яна бир жангида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган.
Аввалроқ Шаҳрам Ғиёсовнинг ҳам проф рингдаги илк рақиби Аргентинадан экани маълум бўлганди. У ҳам 10 март куни Америка рингларида кўриниш беради.
Изоҳ (0)