Бухоро шаҳрида дўконга ўғриликка тушиб, 10 миллион сўмлик техника воситаларини олиб чиқиб кетган жиноятчи ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бухоро вилояти ИИБ маълум қилди.
Айтилишича, ИИБга 1991 йилда туғилган Азамат Мухитдинов мурожаат қилиб,номаълум шахс «Карвон» буюм бозори ҳудудидаги 6-сонли савдо дўконига кириб, у ердан А. Мухитдиновга тегишли 10 миллион сўмлик турли русумдаги 40 та телефон, кузатув камераси ҳамда турли хил эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетганлигини билдирган эди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни 1996 йилда туғилган, муқаддам ўғрилик жиноятини содир этгани учун судланган Мухиддинов Бехруз Бахриддинович содир қилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Б. Мухиддиновга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)